[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Sayt test rejimida ishlamoqda

31.10.2012. 2012 йилнинг 31 октябрь куни Тошкент шаҳрида Федерация Кенгаши Раёсатининг 8-мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда касаба уюшмалари фаолиятига оид 10 дан ортиқ масала кўриб чиқилиб, батафсил муҳокама этилди.

Хусусан, жойлардаги касаба уюшмалари органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш натижалари асосида Самарқанд вилояти касаба уюшмалари органларининг бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, бозор механизмлари таъсирчанлигини кўтариш шароитида жамоа шартномалари ва келишувлари имкониятларидан кенг фойдаланиш борасидаги фаолияти;

Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотларида кадрлар билан ишлаш ва ижро интизомига риоя этилишининг аҳволи;

Қашқадарё вилоят касаба уюшмалари органлари томонидан меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратининг амалга оширилиш ҳолати ;

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташкилотларида «Мустаҳкам оила йили» дастурининг бажарилиши бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, касаба уюшмалари тизимидаги ижтимоий объектларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаб бориш юзасидан кун тартибига киритилган масалалар ҳам муҳокама этилди.

Хусусан, «Зомин санаторийси» масъулияти чекланган жамиятининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

«Оқ-тош санаторийси» масъулияти чекланган жамиятида янги бинолар қуриш ва мавжуд биноларни реконструкция қилиш;

«Умид гулшани санаторийси» масъулияти чекланган жамиятида тикувчилик корхонаси ташкил этиш учун таъмирлаш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги масалалар шулар жумласидандир.

Шунингдек, янги таҳрирдаги «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Федерацияга аъзо ташкилотлар ходимларини чет эл хизмат сафарларига юбориш Тартиби» муҳокама этилди.

Йиғилишда касаба уюшмалари фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар ҳам батафсил кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифларни инобатга олган ҳолда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Word шаклида юклаш