Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Президент мурожаати — ислоҳотлар асоси

07.01.2021. 2020 йилнинг 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2021 йилни Ўзбекистонда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилди.

Жорий йилнинг 6 январ куни Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда тармоқ касаба уюшмалари раислари ва етакчилар иштирок этди.

Йиғилиш иштирокчиларига Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Э.Нуралиев, Фарғона вилояти Маъмурий суди судьялари И.Матмусаев, У.Аҳмедов Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини кенг, таҳлилий қилиб тушунтириб бердилар.

Йиғилиш иштирокчилар тадбир давомида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Click to listen highlighted text!