Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Президент мурожаатномасини кўриб

07.01.2021. Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрдаги Мурожаатномасида Янги Ўзбекистон концепциясининг амалга оширилиши ва ҳозирги даврда мамлакатимиз, жамиятимиз ва халқимиз олдида турган қатор долзарб масалаларга бирма-бир тўхталиб, уларни ижобий ҳал қилиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўллари ҳақида баён қилиши билан бирга, бир қатор муҳим таклиф ҳамда ташаббусларни илгари сурди.

Шавкат Мирзиёевнинг бу йилги Мурожаатномасини бутун халқимиз катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кутиб олди. Юртбошимиз ўз нутқини йил давомида асосий эътибор аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилгани, соғлиқни сақлаш тизимида жуда катта ишлар амалга оширилгани билан бошлагани бежиз эмас. Сабаби 2020 йил деярли пандемия даври билан ўтганлиги бўлса, нима бўлишидан қатъий назар ҳар қандай вазиятда инсонни, давлатни бойлиги бу халқ саломатлиги эканлиги таъкидланди. Давлатимиз раҳбари бу борада “пандемиянинг навбатдаги тўлқини” ва у билан боғлиқ хавф-хатарлардан ҳаммани янада ҳушёр ҳамда огоҳ бўлишга чақирди.

Янги Ўзбекистонни билимли ва бунёдкор ёшларимиз билан биргаликда барпо этиб, ана шу муҳим йўналишларда бошлаган ишларимизни давом эттириш ва янги, юксак босқичга кўтариш мақсадида 2021 йилга “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб ном берилиши айни муддао бўлди. Аслида ҳам авваллари ёшлар ва аҳоли саломатлиги масаласи ҳукуматимизнинг доимий эътиборида бўлиб келган. Чунки, хақиқатдан ҳам юртнинг келажаги ва тараққиёти ушбу икки жиҳатга кўпдан-кўп боғлиқ.

Шавкат Мирзиёев 2021 йилда белгиланган соҳаларни тубдан ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш юзасидан улкан режалар билан таништирар экан, Янги йилда иқтисодий ислоҳотларнинг пировард мақсади камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишдан иборат бўлиши таъкидланди. Тадбирда 2020 йил давомида касаба уюшмалари томонидан амалга оширилган ишларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, Касаба уюшмалари Федерацияси бошчилигида мутасадди идоралар, банклар ва ҳокимликлар томонидан жойларда уйма-уй юриб, 6 миллиондан ортиқ хотин-қизларнинг муаммолари пухта ўрганилгани, бу ўрганишлар натижасида биринчи марта жойлардаги ҳақиқий аҳвол юзага чиққани ва улар асосида “Аёллар дафтари” шакллантирилиб, хотин-қизларни қийнаётган кўплаб ижтимоий-иқтисодий муаммоларга амалий ечим топилаётгани айтилди.

– Мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни чуқур таҳлил қилиш, ечимлари бўйича таклиф ишлаб чиқиш, ижроси устидан жамоатчилик назоратини таъминлашга ижтимоий буюртма асосида нодавлат нотижорат ташкилотлари кенг жалб этилади, – дейди Президентимиз.

Бундай ҳамкорликни, энг аввало, таълим, маданият, тиббиёт, экология, қурилиш, кадастр, транспорт, коммунал хўжалиги, бандлик, ижтимоий хизматлар кўрсатиш каби муаммоли соҳаларда кенг жорий этиш мақсадга мувофиқ деб билди.

Мурожаатнома давомида юқоридаги масалалардан ташқари давлатни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш борасида қилинажак кўплаб режаларга тўхталиб ўтилди.

Хусусан, 2020 йил ва кейинги йилларда иқтисодиёт соҳасида амалга ошириш зарур бўлган дастурий ва мақсадли вазифаларга тўхталиб, маҳсулотларимизни ички ва ташқи бозорларга етказиш, уларнинг таннархини тушириш учун транспорт-логистика соҳасини ривожлантириш зарурлиги;

темир йўл соҳасида йўловчи ва юк ташиш, эксплуатация ва хизмат кўрсатишни бир-биридан ажратиш, яъни, табиий монополия қисмини алоҳида, хусусий секторни жалб қилиш мумкин бўлган йўналишларни алоҳида ривожлантириш лозимлиги;

иқтисодиётни юқори суръатлар билан ривожлантириш учун фаол инвестиция сиёсатини изчил давом эттириш зарурлигини, жумладан, халқаро экспертларнинг хулосасига кўра, инфратузилмани яхшилаш, мослашувчан тарифлар қўллаш ва янги истиқболли йўналишларни шакллантириш ҳисобидан бизда транзит салоҳиятини ҳозирги 7 миллион тоннадан 16 миллион тоннага етказиш имконияти мавжудлиги, Тошкент метросининг Сергели тармоғи, ер усти ҳалқа йўлининг биринчи босқичи ишга туширилишидир.

Президентимиз Мурожаатномасида жамиятни миллий юксалтириш учун долзарб ва муҳим бўлган стратегик вазифалар, халқимиз эркинлиги ва фаровонлигини янада юксалтиришнинг оқилона ва моҳиятан ҳар томонлама инновацион бўлган сиёсий-ижтимоий жараёнларни амалга оширишнинг етакчи манбаи бўлиб хизмат қилади.

Мурожаатномадан барча корхона-ташкилот, мансабдор шахс ва ҳар бир фуқаро ўзи учун йил давомида амалга ошириши лозим бўлган ишларни белгилаб олди. Шу қаторда Президент нутқидан келиб чиқиб темир йўл касаба уюшма ташкилотлари ҳам 2021 йилда ўз олдига камбағалликни қисқартириш ва олдини олиш, ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғлигини тиклаш, шу билан бирга моддий жихатдан рағбатлантириш, устоз-шогирд анъанасини давом эттирган ҳолда ёшларни қўллаб-қувватлашни янада жадаллаштиришни иш берувчилар билан ижтимоий ҳамкорликда амалга оширишни олдига мақсад қилиб қўйди.

Қ.Сабиров

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси

Click to listen highlighted text!