Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Президентимизнинг нутқи халқаро ҳамжамият томонидан кенг эътироф этилди

28.09.2020. 2020 йилнинг 28 сентябрь куни Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Президенти  Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги илк бор ўзбек тилида сўзлаган нутқининг мазмун моҳиятини ёритиш бўйичаонлайн тарзида туман, шаҳар касаба уюшмалари фаоллари иштирокида мулоқот ўтказилди.

Ўтказилган мулоқот давомида Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Э.Нуралиев томонидан Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг маърузаси мазмуни тўлиқ ёритиб берилди.

Хусусан, Давлатимиз раҳбари сессиянинг ялпи қисмида халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этди ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва  иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.Шунингдек, қатор таклифларни илгари сурди. Президентимиз томонидан БМТ шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш таклиф этилди.

Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисидаги БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш, минтақавий қўшма режанинг 10 йиллик натижалари ва келгуси истиқболларига бағишланган халқаро конференцияни ўтказиш, БМТ ҳузурида афғон халқининг дарду ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этиш, қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни БМТ Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммитни ўтказиш таклиф этилди.

2021 йилда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда қадимий Хива шаҳрида “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” деган мавзуда халқаро форумни ўтказишга Ўзбекистон тайёрлиги, қолаврса, Ўзбекистон жаҳоннинг барча мамлакатлари билан кенг кўламли ва ўзаро манфаатли шерикликни, БМТ ва унинг институтлари билан амалий мулоқотни ривожлантириш учун доимо тайёрлигини маълум қилинди.

Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеяси75-сессиясида сўзлаган нутқи кўплаб хорижий экспертларнинг диққатини тортди ва халқаро ҳамжамият томонидан кенг эътироф этилди.

Президентимизнинг камбағалликка қарши курашиш, БМТ Ассамблеясининг навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бирига айланиши кераклиги ҳақидаги таклифи ўта муҳим масалани ҳал этишда давлатлар ўртасида ҳамкорликни янги даражага кўтаришга, ушбу муаммо бўйича янги ечимлар пайдо бўлишига хизмат қилади.

Шунингдек, бирлашма Кенгаши раиси Э.Нуралиев мулоқот давомида сўнги  йилларда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларни натижаси бўйича гапириб ўтди.

Ўз навбатида, Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши фаоллари Президентимиз томонидан сўзлаган нутқларидан келиб чиққан ҳолда, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида жамоатчилик билан ҳамкорликни янада кучайтириб, уларни бажаришда бор куч-ғайратимиз ҳамда билимимизни сарфлаймиз.

Эркинжон Нуралиев

Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси

Click to listen highlighted text!