Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани ўғил-қизлари «Зомин» оромгоҳида соғломлаштирилди

28.07.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан «Биз бир элмиз, бир халқмиз, Янги Ўзбекистон бунёдкорларимиз!» шиори остида амалга оширилаётган ижтимоий лойиҳа доирасида Қорақалпоғистонлик болажонлар Республикамизнинг турли ҳудудларида жойлашган энг сўлим ва баҳаво оромгоҳларда дам олдирилмоқда.
Яқинда бир гуруҳ Қорақалпоғистонлик ўғил-қизлар Жиззах вилоятида тантанали равишда карнай-сурнай садолари остида кутиб олиниб, “Зомин” болалар соғломлаштириш оромгоҳида дам олдирилиб, соғломлаштирилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати