Қўшимча тўловлар тўлаб берилади
27.03.2023. Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонасига Зарбдор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлик бўлими ходимларидан шикоят хати келиб тушди.
Унда Зарбдор тумани молия бўлими томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли қарорининг 1.19-банди бўйича соғлиғи учун хавфли ва меҳнат шароитлари оғир бўлган ишларда ишлаган ходимларнинг тариф ставкасига 15 фоиз миқдоридаги қўшимча тўловлар молиялаштирилмасдан келинаётгани билдирилган эди.
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Жиззах вилояти кенгаши мутахассисларининг ўрганиб чиқиш натижаларига асосан мазкур ҳолат юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судига даъво аризаси киритилди.
Кўриб чиқилган даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, ходимлар фойдасига жами 29 миллион 303 минг 12 сўм, лавозим маошига 15 фоиз қўшимча тўловлар ундирилиши юзасидан ҳал қилув қарори чиқарилди.
Мелитожи Якубов
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Жиззах вилояти кенгаши раиси