Раҳбар ва ёшлар учрашуви
04.11.2024. 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан талаба ёшлар ва ёш ходимлар билан учрашув ўтказилди.
Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Сухроб Рафиков ҳамда Университет ректори Чидем Жанбай Туркйилмаз иштирок этиб ёшларга қарата ватанни севиш, тинчликнинг қадрига етиш, юртбошимиз томонидан мамлакатимизда ёш авлод учун яратиб берилаётган шароитларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида касаба уюшмалари фаолияти ҳамда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича ҳам сўз юритилди.
Талаба ёшлар касаба уюшмалари тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.
Касаба уюшмалари томонидан университетда фаол бўлган бир гуруҳ талаба ёшлар ва ёш ходимларга Хоразм вилоятига ташкил этиладиган уч кунлик бепул саёҳат сертификатлари топширилди.