Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Республикамиз Мустақиллигининг 25 йиллик тўйига тўёна

“Чортоқ” санаторийсида янги фаввора очилди

31.08.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тизимидаги “Чортоқ” санаторийсида Мустақиллигимизнинг 25 йиллик муборак айёми нишонланаётган кунларда янги фаввора барпо этилиб, ишга туширилди.

Шукуҳли кунларда чортоқликлар учун ўзига хос совға бўлган мазкур фавворани том маънода ансамбл дейиш мумкин. Зеро ундаги ҳар бир унсур бадиий дид ва ижодкорона ёндошув асосида бунёд этилган.

Мазкур сиҳатгоҳда дам олаётганларнинг таъкидлашича табиат инъоми бўлган обиҳаёт мўъжизаси – янги фаввора кайфиятни янада кўтаринки бўлишида алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Матбуот хизмати