Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Навбатдан ташқари мажлис

07.07.2023. Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг навбатдан ташқари IV мажлисида ташкилий масала кўрилди. Мажлисни «Максам-Чирчиқ» АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси, кенгаш аъзоси Бахтиёр Абдуллаев олиб борди.

Таъкидландики, узоқ йиллардан буён Республика кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган Мавжуда Халилова пенсияга чиқиши муносабати билан раислик ваколатини муддатидан олдин тугатиш ва меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраб ариза берган. Шу муносабат билан М.Халилованинг ваколати муддатдан олдин тугатилди ва лавозимидан озод этилди. У кенгаш ва ижроия қўмита аъзолигидан чиқарилди ҳамда Федерация Бош кенгаши аъзолигидан чақириб олинди.

Шундан сўнг кенгаш мажлисидаги ташкилий масала юзасидан сўз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиевга берилди. У М.Халилованинг кўп йиллар давомида касаба уюшмалари тизимидаги қатор ютуқлари – мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати кабиларнинг тугатилиши, кимё ва фармацевтика соҳаси ходимларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини намунали ташкил этишдаги муносиб ҳиссасини алоҳида таъкидлаб, Федерациянинг эсдалик совғасини топширди.

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси лавозимига Нигора Алимжанова номзоди таклиф этилди. Н. Алимжанова бир овоздан Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси, кенгаш ва ижроия қўмита аъзоси ҳамда Федерация Бош кенгаши таркибига вакил этиб сайланди.

Зебо Намозова