[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт находится в тестовом режиме

26.01.2013. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши Раёсатининг навбатдаги йиғилишида касаба уюшмалари фаолиятига оид 20 дан ортиқ  масала муҳокама этилди. Хусусан, «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастури ва унинг асосида ишлаб чиқилган Федерация Кенгаши тадбирлар дастурининг бажарилиши, меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, бунда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, касаба уюшмалари ташкилотларида туризмни ривожлантириш каби масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

“Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилган муайян ишларга алоҳида тўхталиниб, касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаларида ташкил этилган “Ишонч” телефонлари орқали1900 гаяқин, ҳуқуқий маслаҳатхоналар орқали 2,5 мингдан ортиқ фуқарога бепул хизмат кўрсатилгани таъкидланди.

Давлат дастурини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида шунингдек, жамоа шартномалари ва келишувлари орқали ижтимоий ҳимояга молик оилалар вакилларининг, янги оила қурган ёшларнинг, аёлларнинг ижтимоий муҳофазаси таъминланиб, ушбу мақсадлар учун 39 млрд. сўмликдан зиёд маблағ қўналтирилди. Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, тармоқ Марказий кенгашлари томонидан Сурхондарё ва Самарқанд вилоятидаги 680 та кам таъминланган ёш оилага ёрдамчи хўжаликларини ривожлантириш мақсадида 177,5 млн. сўмликка яқин парранда олиб берилди. Маҳаллаларда, айниқса, чекка қишлоқларда яшаётган меҳнат фахрийлари, ёлғиз кексалар ва жисмоний имконияти чекланган инсонлар ҳам эътибордан четда қолмади.

Мамлакатимизда ёшлар манфаатлари ҳимояси йўлида амалга оширилаётган ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидан 37 минг нафарга яқини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватланди. Ҳудудий ва тармоқ касаба уюшма ташкилотлари томонидан касаба уюшма стипендиялари жорий этилиб, 500 нафарга яқин иқтидорли талабага берилди.

Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийларда кўп болали ва кам таъминланган оилаларга мансуб 502 нафар аёл бепул даволанди. 110 та ёш оиланинг дам олиши ва соғломлаштирилиши учун 219 та, 113 та ёш оила учун “Умид гулшани” санаторийсига 225 та имтиёзли йўлланма берилди. 3250 нафар она ва боланинг биргаликда дам олиб, саломатлигини мустаҳкамлаши таъминланди.

Раёсат йиғилишида муҳокама этилган меҳнат муҳофазасига оид масала барчанинг эътиборини тортди. Чунки, касаба уюшмалари тизимини такомиллаштириш натижасида мазкур соҳада олиб борилаётган ишларга ҳам тубдан эътибор кучайтирилиб, меҳнатда жароҳатланиш ҳолатларининг олдини олиш масаласи бош мезонга айлангани айни муддао бўлганлиги иштирокчилар томонидан алоҳида таъкидланди. Бу борадаги ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида алоқадор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик алоқалари кучайтирилди. Натижада Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва бошқа алоқадор ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган 28 та қоида, махсус кийим, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини бепул беришнинг намунавий нормалари кўриб чиқилди ва Федерация Кенгаши томонидан лойиҳалари келишилди. Меҳнат муҳофазаси бўйича 3 та меъёрий ҳужжатлар юзасидан таклифлар билдирилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари натижасида ходимларга бепул тиббий кўрикдан ўтиш имкониятлари яратилди. Шунингдек, Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти билан биргаликда “Касб касалликларининг олдини олиш юзасидан тиббиёт профилактика муассасалари ва касаба уюшмаларининг тавсиялари” ишлаб чиқилди.

Тизимни такомиллаштириш натижасидан мазкур йўналишда эришилган самарали натижалардан яна бири – олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги муассасаларда меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш масаласи юзасидан Федерация Кенгаши таклифига асосан Тошкент Давлат техника университети қошида очилган, хўжалик ҳисобида фаолият олиб борувчи курснинг ташкил этилиши бўлди. Шунингдек, Тиббий меҳнат эксперт комиссиялари ишида касаба уюшмалари вакилларининг иштирок этиши масаласи ижобий ҳал этилди.

Йиғилишда касаба уюшма ташкилотларида туризмни ривожлантириш масаласи ҳам чуқур муҳокама этилди. Хусусан, бу борада амалга оширилаётган ишлар билан бирга касаба уюшмалари олдида турган галдаги вазифаларга ҳам батафсил тўхталинди. Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда туризм соҳасини янада ривожлантириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Касаба уюшмалари ҳам тасарруфдаги санаторийлар, спорт-соғломлаштириш мажмуалари имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда тиббий туризмни йўлга қўйиш ва янада такомиллаштириш юзасидан тизимли ишларни режалаштирганига алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда жамоа шартномалари ва тармоқ келишувларига киритиш орқали Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнаткашлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон, Марғилон, Термиз, Шаҳрисабз, Қарши каби тарихий шаҳарлар, ҳамда ўз ҳудудларидаги диққатга сазовор масканларга саёҳатларини уюштириш ишларини янада ривожлантириш белгилаб олинди. Шунингдек, тизимдаги санаторийларга дам олувчиларни, чет эл фуқароларини жалб этиш мақсадида сервис хизматларини янада яхшилаш, моддий-техник негизини янада мустаҳкамлаш, уларни жаҳон андозалари талабларидаги тиббий-асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишларига эътиборни кучайтириш, сиҳатгоҳларда янги даволаш усулларини ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Муҳокама жараёнида йиғилиш иштирокчилари томонидан касаба уюшмалари тизимида амалга оширилаётган такомиллашув натижасида ихчам ва ишчан тузилма яратилганлиги, энг муҳими, барча саъй-ҳаракатлар инсон омилига, меҳнат аҳлининг ижтимоий иқтисодий манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилганлиги алоҳида таъкидланди.

– Касаба уюшмалари тизимини такомиллаштириш йўналишидаги ишлар самарасини мен ўзим раҳбарлик қилаётган муассаса мисолида ҳам кўрмоқдаман, – деди Жиззах вилояи кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази бош шифокори, сенатор, Холида Алимова. – Сабаби, тизимда олиб борилаётган такомиллашув жараёнларининг ижобий натижаси жойларда ҳам сезилмоқда. Айниқса, бошланғич ташкилотлар фаолиятига қаратилаётган катта эътибордан улар фаолияти фаоллашди. Бу фикрни мен иш берувчи сифатида ҳам алоҳида таъкидлайман. Чунки, касаба уюшма қўмитамизнинг ташаббускорлиги, изланувчанлиги ортганлиги боис, ходимлар манфаатига тааллуқли чора-тадбирлар мазмуни бойитилиб, сифати оширилди.

Муҳкама юзасидан сўзга чиққан Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Ғ.Сафаров, Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси З.Маҳкамовалар ҳам кейинги йилларда ходимларнинг иш шароитларини янада яхшилаш, улар учун хавфсиз ва қулай меҳнат шароитларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишларга ҳам алоҳида тўхталдилар. Корхона, ташкилот ва муассасаларда ишчи-ходимлар учун дам олиш хоналари, ишдан кейинги орасталик учун махсус кийим алмаштириш хоналарини ташкил этиш, ходимлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш йўналишларидаги ишларга эътибор кучайтирилаётганлигини алоҳида таъкидладилар. Мазкур саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, ходимлар кайфиятидаги кўтаринкилик ишлаб чиқариш самарадорлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатаётганини қайд этдилар.

Айниқса, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари молиявий имкониятларини кенгайтириш натижасида ишчи-хизматчилар аввалгидек 5 йилда бир маротаба эмас, балки, ҳар 2 йилда ва ундан камроқ муддатларда имтиёзли йўлланма асосида саломатликларини тиклаш имконига эга бўлганлари, улар томонидан йўлланма учун тўланадиган тўлов миқдорининг камайтирилишига эришилгани, бунинг натижасида ҳар йили имтиёзли соғломлаштириладиган ходимлар қамрови янада кенгайтирилиши алоҳида таъкидланди.

Раёсат йиғилишида шунингдек, Федерацияси Кенгаши тасарруфида Жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш бошқармасини ташкил этиш, тизимдаги санатор-курорт ва даволаш-профилактика муассасаларини янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама этилди. Фаолиятга оид амалдаги меъёрий ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, янгиларини қабул қилиш бўйича «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тўғрисида намунавий Низом»га ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, «Жамоа келишувлари лойиҳаларини экспертизасидан ўтказиш тўғрисидаги Низом»ни тасдиқлаш, «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида жамоа шартномалари лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш, қабул қилинган жамоа шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва сақлаш Тартиби», «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги ташкилотларнинг маданий-маърифий ва спорт йўналишлари бўйича фаолиятини юритиш тўғрисидаги Низом» тўғрисидаги каби масалалар ҳам батафсил кўриб чиқилди.

Ҳар бир масала юзасидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифларни инобатга олган ҳолда, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Муҳаббат Ўрмонбекова,

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Матбуот хизмати раҳбари

Word шаклида юклаш