Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар, тарихий жойларни асраб авайлаш фарзандлик бурчимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

16.10.2020. Бугун Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида 18октябр – Самарқанд шаҳри куни муносабати билан  “Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар, тарихий жойларни асраб авайлаш фарзандлик бурчимиз” мавзусида онлайн шаклда давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, вилоят кенгаши депутати Сухроб Рафиков, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ўринбосари, “Овози Самарқанд” газетаси бош мухаррири Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти проректори ва фаол ёшлари иштирок этди.

Учрашувда  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков, шаҳардаги тарихий обидаларни асраб авайлаш, бунда ёшларнинг ролини ошириш шунингдек, бой маънавий меъросимизни ёшлар онгига янада кенгроқ сингдиришни, шаҳарсозлик қоидалари, шаҳарсозликдаги хатоликларга йўл қўймаслик, ушбу ишларга ёшларимиз бефарқ бўлмасликлари ҳақида сўз юритиб, ёшларимизни қизиқтирган савол ва таклифларига батафсил жавоб бердилар.

Click to listen highlighted text!