Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Шаббода” болалар соғломлаштириш оромгоҳида спорт тадбирларига старт берилди

16.07.2024. Айни кунларда Навоий вилояти Қизилқумцемент АЖ тасарруфидаги “Шаббода” болалар соғломлаштириш оромгоҳида 329 нафар бола дам олмоқда. Уларга белгиланган таомнома асосида беш маҳал сифатли овқат берилаяпти. Спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка турлари, шунингдек, тўқимачилик, расм чизиш, компьютер саводхонлиги тўгараклари мунтазам ишлаб турибди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти Кенгаши раиси Назира Тоғаева “Шаббода” болалар дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳларида бўлиб, учинчи мавсум спорт тадбирлар очилиш маросимларида иштирок этди ва барча болажонларга мароқли ҳордиқ тилади.

Болажонлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар эса тадбирга ўзгача файз бағишлади.