Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Шарафли касб эгаларига эҳтиром

18.10.2022. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси янгийўл тумани кенгаши соҳада кўп йиллар меҳнат қилган тажрибали ходимлар, давлат мукофотларига сазовор бўлган педагоглар ҳамда пенсия ёшига етган ходимларни тақдирлаш мақсадида учрашув ташкил этди.

Меҳмонлар бир пиёла чой устида ҳам дийдорлашишди, ҳам бой тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Тадбирда қатнашчиларга туман кенгашининг эсдалик совғалари тарқатилди.

Устозлик – шараф. Ёш авлодга таълим­тарбия бериб, камолотга етказадиган бу зотларни ҳар қанча эъзозласак кам. Айни шу мақсадда иш олиб бориш фаолиятимиз мезонига айланган.

Cанобар Зияева

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Янгийўл тумани кенгаши раиси