Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Шароит бор жойда, ишда унум бўлади

12.10.2020. Олий Мажлиси Сенатори Махмуд Парпиев, Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев ҳамда республика ишчи гуруҳи аъзолари Фарғона вилояти Ёзёвон тумани, “Юқори сой бўйи” МФЙда жойлашган “Миришкор Мадаминбой” фермер хўжалигида бўлишди. Бу ерда теримчиларга яратилган шароитлар, пахта терими учун берилаётган пул маблағларини ўз вақтида берилиши, шунингдек, болалар ва мажбурий меҳнатни олдини олиш бўйича ўрганишлар олиб бордилар.

Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг куни кеча ўтказган селектор йиғилишида раҳбарлар олдига хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлаш уларга тегишли шарт-шароитларни яратиб бериш борасида қўйилган топшириқ ва вазифалар ҳақида ҳам суҳбатлар ўтказилди. Ўрганишлар давомида илғор теримчиларга эсдалик совғалари ҳам тарқатилди.

Click to listen highlighted text!