Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Шиддати баланд аёллар

15.04.2024. Мубораклик педагоглардан ташкил топган ҳаваскор волейбол жамоалари ҳар йили тармоқ миқёсида ўтадиган мусобақалар ёки вилоят спартакиадаларида совринли ўринларни эгаллаб келишади.

Бу муваффақиятлар бежиз эмас, албатта. Туманда спортнинг оммавийлигига эътибор анча юқори. Режада белгиланган тадбирлар ҳам ўз вақтида, энг муҳими, ҳар бири кескин курашлар остида ўтади.

Яқинда Муборак касб-ҳунар мактаби спорт залида мактаблар ва касб-ҳунар таълими муассасаларида ишлайдиган хотин-қизлар жамоалари ўртасида волейбол турнири ташкил этилди.

13 та жамоа қатнашган баҳсда 21-умумтаълим мактабига омад кулиб боқди. 22- ва 1-мактаб жамоалари эса кейинги совринли ўринларни банд этишди.

Ғолиб ва совриндорлар Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Муборак тумани кенгаши томонидан муносиб тақдирланди.

Маягўзал Муҳаммадиева

Муборак туманидаги 22-умумтаълим мактаби касаба уюшма қўмитаси раиси