Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Шифокорлар театрда

13.12.2023. Театр – одамларни яхшиликка, эзгуликка чорловчи улуғ дарсхона. Аммо кейинги пайтларда орамизда ижтимоий тармоқларга ўралашиб, бу улуғ даргоҳга қачон борганини эслолмайдиганлар ҳам бор.

Маънавиятимиздаги ана шу кемтикликни бироз бўлса-да, тўлдириш мақсадида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти кенгаши 400 нафар тиббиёт ходимини Андижон вилоят мусиқали драма театрига, режиссёр Исоқжон Эргашев саҳналаштирган «Тақдир» номли спектакль томошасига таклиф этди.

Шунингдек, 44 нафар фидойи ҳамда жонкуяр тиббиёт ходими қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида саёҳатда бўлди.

Анваржон Арзиев

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти кенгаши раиси