Шижоат бахш этди
28.07.2023. Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитаси томонидан ўтказилган «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови қизғин кечди.
Танловда ходимлар сони 100 тагача бўлган 63та ташкилот касаба уюшма қўмитаси иштирок этди.
Унда бошланғич ташкилотларнинг жамоа шартномалари бажарилиши, муносиб меҳнат шароити яратилиши, ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат муносабатларида қонунчиликка қай даражада риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Банк-молия академияси касаба уюшма қўмитаси мазкур кўрсаткичлар бўйича экспертларнинг юқори балларига эга бўлди.
– Фаолиятимиз давомида 80 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчи ва ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб келяпмиз, – дейди Банк-молия академияси касаба уюшма қўмитаси раиси Нурбек Ризаев. – Бугунги ишонч эса келгуси ишларимиз учун рағбат вазифасини ўтайди. Эътироф этилганимиздан мамнунмиз.
Кўрик-танлов якунида ғолиблар муносиб рағбатлантирилди.
Мадина Пўлат қизи