Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Шукуҳга тўла

20.11.2023. Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖ ХКда Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Дастлаб тармоқ ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Нигора Алимжонова, завод бош директори Ғуломжон Ибрагимов ва бошқа масъуллар завод цехлари ва бўлимларида ходимлар билан суҳбатлашиб, уларни байрам билан қутлашди.

Меҳнатда бошқаларга ўрнак бўлаётган ходимларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширишди. Шундан сўнг корхона ҳудудидаги «TEXTILE BRZ» МЧЖ тикув цехида ишлаётган хотин-қизлар билан суҳбат уюштиришди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, «TEXTILE BRZ» МЧЖ тикув цехи 2021 йилда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва Биринчи резинотехника заводи ҳамкорлигида Ангрен шаҳридаги «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган кам таъминланган хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Учрашув давомида «TEXTILE BRZ» МЧЖ ХК корхонасининг бир қатор фаол ходимлари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Концерт дастури тадбирга янада кўтаринки кайфият бахш этди.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси