Сиҳатгоҳга бепул йўлланма
09.12.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши томонидан тиббиёт бирлашмаларида фидокорона меҳнат қилиб келаётган ходимларнинг бир гуруҳига «Қўҳинур» сиҳатгоҳига бепул йўлланма берилди.
– Касаба уюшмаларига раҳмат, ҳар жабҳада қўллабқувватлаб келади, – дейди вилоят 2туманлараро физиатрия диспансери ходими Иноятхон Қаюмова. – Ўтган йили касаба уюшмалари ташаббуси билан тарихий жойларга саёҳатга борган эдик. Касб байрамимиз арафасида сиҳатгоҳга йўлланма берилиши эса ҳақиқий туҳфа бўлди.
Жамшид Эргашев