Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Собиров ишга тикланди

12.12.2022. «Фарғона халқаро аэропорти» МЧЖнинг ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари хизмати авиатехниги Бобур Собиров ишдан ноҳақ бўшатилганидан норози бўлиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгашига мурожаат қилди.

Ўрганиш давомида иш берувчининг ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинишида Меҳнат кодексининг 101 ­моддаси бузилгани маълум бўлди.

Қонун бузилиши ҳолати иш берувчига тушунтирилса­да, лекин кор қилмади.

Музокаралар фойда бермагач, вилоят кенгаши томонидан мурожаатчи Б.Собировни ишга тиклаш, мажбурий прогул ва маънавий зарарни ундириш мақсадида фуқаролик ишлари бўйи ча Фарғона туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Судда иш берувчининг Б.Собиров билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруғи ғайриқонуний деб топилиб, ходим ўз хизмат вазифасига тикланди.

Шунингдек, Б.Собиров фойдасига «Фарғона халқаро аэропорти» МЧЖдан мажбурий прогул даври учун 5 миллион 836 минг сўм, маънавий зарар учун 5 миллион сўм ундириб берилди.

Мансуржон Усмонов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгашининг мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси