Соғлом танда – сифатли таълим
09.03.2023. 2023-йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилинганлиги барчамизга маълим. Ўз навбатида, сифатли таълимни таъминлашда бевосита иштирок этаётган педагоглар, ўқитувчиларнинг ушбу жараёндаги самарали фаолияти уларнинг ақлий, интеллектуал, маънавий сифатлари билан бир қаторда уларнинг жисмонан соғлом ва тетик бўлишларини талаб этади.
Шу боис ўқитувчиларнинг бўш вақтларида спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федератсиясининг вилоят кенгаши томонидан “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. Ушбу мусобақаларда спортнинг мини-футбол, шахмат, шашка, стол тенниси ва волейбол турлари бўйича спорт севар ўқитувчи ва мураббийлар, мактабгача таълим муассасалари ходимлари ўзаро куч синашмоқда.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Касаба уюшмалари федерасияси ижроия қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим мактаблари ўқитувчилари ўртасида эълон қилинган “Соғлом танда -сифатли таълим” шиори остидаги Касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақаларинининг биринчи босқичига старт берилди.
Жумладан, Жондор, Олот, Вобкент ва Когон туманларида ҳам мазкур мусобақалар қизғин тарзда бўлиб ўтмоқда.