Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Совуқ об-ҳаво шароитида касаба уюшмалари меҳнаткашларга қўшимча қулайликлар яратмоқда

16.01.2023. Мамлакатимизда совуқ об-ҳаво сақланиб қолаётганини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тармоқ касаба уюшмаси масъулларига тизимдаги корхоналарда меҳнат қилаётган ходимлар соғлигини муҳофаза қилиш бўйича барча зарур чора-тадбирларни амалга ошириш ва уларни янада жадаллаштириш бўйича тезкор топшириқлар берилди.

Хусусан, тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши масъуллари ва корхоналарнинг бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ҳамда фаоллари томонидан очиқ шароитларда иситиш имконияти бўлмаган жойларда меҳнат қилаётган ходимлар учун:

  1. Иссиқ овқатлар ва иссиқ чой ташкил этиш;
  2. Исиниш жойларини ташкил этиш;
  3. Иссиқ кийимлар, шу жумладан иссиқ устки кийим ва бош кийими, қўлқоп, пойафзал билан тўлиқ таъминлаш;
  4. 4. Тиббиёт қутиларда зарурий дори-дармонлар бўлишини таъминлаш;
  5. 5. Масофадан ишлаш имконияти бўлган ходимларга шароитлар яратиш;
  6. 6. Ходимларнинг соғлигини мунтазам равишда назорат қилиб, ҳолидан доимий хабардор бўлиб туриш;
  7. 7. Ёнғин ва электр хавфсизлиги бўйича эҳтиёт чораларини кучайтириш тўғрисида қўшимча кўрсатмалар берилди. 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

Click to listen highlighted text!