Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Сўхликлар яшил майдонда беллашди

12.09.2024. Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бирлашган қўмитаси томонидан Мустақиллигимизнинг 33 йиллигига бағишлаб, Сўх туманида “Мустақиллик энг буюк неъмат” шиори остида футбол мусобақаси ўтказилди.

Унда спортсевар ёшлар ва касаба уюшма аъзолари жамоларга бўлинган ҳолда биринчилик учун кураш олиб бордилар.

— Байрам шодиёналари ҳар бир муассасада кўтаринки кайфиятда нишонланмоқда, — дейди Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бирлашган қўмитаси раиси Манзурахон Акрамова. — Айниқса, Сўх туманида бўлиб ўтган футбол мусобақаси азиз сўхликларга манзур бўлди.

Ажойиб тарзда ташкил этилган футбол мусобақаси қизғин ва муросасиз кечди. Жамоалар ғолиблик учун астойдил куриш олиб бордилар.

Якунда ғолиблик кучлиларга насиб этди. Унга кўра барча рақиб жамоаларни енгган Сўх туман ИИБ жамоаси 1-ўринни эгаллади. 2-ўрин эса Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бирлашган қўмитаси тасарруфидаги спорт мактаби устозларидан иборат жамоага насиб этди. 3-ўринга эса туман молия бўлими жамоаси ва чегара қўшинлари жамоаси қўлга киритди.

Ғолиб бўлган жамоалар Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бирлашган қўмитаси ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши.