Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Талабалар майдонда

24.06.2024. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилояти кенгаши томонидан «Спорт – саломатлик ва дўстлик элчиси» шиори остида мини футбол, волейбол ҳамда стол тенниси бўйича мусобақалар ташкил этилди. Соғлиқни сақлаш тизими тасарруфидаги тиббиёт ўрта махсус ўқув юртлари талабалари ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишларини кундалик турмуш тарзига айлантиришни мақсад қилган мусобақаларда мини футболда Дўстлик жамоат саломатлиги техникуми жамоасига биринчи ўрин насиб қилди.

Волейболда Жиззах жамоат саломатлиги техникуми қизлар жамоасига тенг келадигани топилмаган бўлса, стол теннисида Жиззах жамоат саломатлиги техникуми ўқувчиси Комила Юлдашева, эркаклар ўртасида Дўстлик жамоат саломатлиги техникуми ўқувчиси Камолиддин Абдурасулов шоҳсупанинг юқори поғоналаридан жой олишди.

Шунингдек, «Энг моҳир дарвозабон», «Энг моҳир волейболчи», «Энг моҳир иштирокчи» номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Ғолиб ва совриндорлар Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилояти кенгашининг эсдалик совғалари, диплом ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.

Муқимбой Исмоилов