Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Талабалар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди

25.06.2025. Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ ХКда корхона раҳбарияти ва корхона касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида режа асосида корхона ва таълим муассасалари ўртасидаги келишувга асосан, “Очиқ эшиклар куни”ни ўтказиш, меҳнат фаолиятига тайёрлаш ҳамда ёшларни ишлаб чиқариш шароитлари билан таништириш мақсадида Термиз муҳандислик-технология институти “Кимёвий технология” ва “Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш” таълим йўналиши талабалари учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Дастлаб талабалар корхонанинг меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги етакчи муҳандиси Отабек Мўминов томонидан корхона фаолияти ва хавфсизлик қоидалари, ички тартиб-қоидалар билан таништирилди. Шунингдек, талабалар корхона музейида бўлиб, корхонанинг тарихий шаклланиш босқичлари ҳақида маълумотга эга бўлдилар.

Шундан сўнг, талабалар корхонанинг Сертификация ва меъёрлаштириш бўйича мутахассиси Аслиддин Мирзабоев бошчилигида корхонанинг ишлаб чиқариш цехлари бўйлаб фаолият билан яқиндан танишдилар. Бунда мутахассис томонидан талабалар корхонада ишлаб чиқариш жараёни, маҳсулотни ишлаб чиқариш поғоналари ҳамда шароитлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турлари билан батафсил таништирилдилар.

“Очиқ эшиклар куни”да олий таълим муассасаси талабалари корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, ижобий таассуротлар билан қайтдилар.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси