Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Танловнинг дастлабки босқичи якунланди

13.07.2021. “Бухоро минтақавий темирйўл узели” унитар корхонаси касаба уюшмаси ҳудудий қўмитасида “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” кўрик-танловининг биринчи босқичи якунланди.

Танловнинг “Меҳнатни муҳофаза қилишда энг яхши натижаларга эришган корхона” номинациясида “Бухоро алоқа ва ишорат масофаси” корхонасининг меҳнат муҳофазаси муҳандиси Ф Раҳимов биринчи ўринни қўлга киритди.

“Энг яхши натижаларга эришган бошланғич касаба уюшма ташкилоти” номинацияси бўйича ғолиблик юқорида номи тилга олинган “Бухоро алоқа ва ишорат масофаси” бошланғич касаба уюшма ташкилотига насиб этди.

“Меҳнат муҳофазаси бўйича энг яхши ёш мутахассис” йўналишида эса “Бухоро электр энергия билан таъминлаш масофаси” корхонасининг меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандиси С.Давронов ғолиб бўлди.

Танлов ғолиблари корхона касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан диплом ва мукофотлар билан тақдирланди.

 

Назокат Нурматова

Click to listen highlighted text!