Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“TanqidlarUz” телеграм канали орқали фуқаро Ш.Джураев томонидан билдирилган мурожаат юзасидан Баёнот

05.04.2021. 2021 йилнинг 27 февраль куни “TanqidlarUz” телеграм канали орқали фуқаро Джураев Шуҳрат Абдуллажонович томонидан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Уставига амал қилмай Наманган шаҳридаги барча мактаб ишчи ходимларининг ойлик иш ҳақларидан ходимларнинг аризаларини олмай касаба уюшмаси ҳисобига 1 фоиздан ушлаб қолаётгани билдирилган.

Ушбу ҳолатни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўргангач, қўйидагиларни маълум қилди:

Мазкур мазмундаги хабар чиқиши билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши зудлик билан, яъни 2021 йилнинг 27 феврал кунининг ўзидаёқ “TanqidlarUz” телеграм канали орқали раддия эълон қилган.

Шунингдек, Наманган шаҳридаги 7-сонли умумтаълим мактаби директори В.Мақсудов, касаба уюшма қўмитаси раиси Т.Абдуллаева, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси А.Умаров ва Ш.Джураев иштирокида суҳбат ўтказилиб, унда:

– касаба уюшмаси олиб бораётган фаолият Устав талаблари асосида юритилаётгани;

– тизимдаги барча ташкилот ва муассасаларда ишловчи ходимларнинг, шу жумладан Ш.Джураевнинг ҳам аъзолик бадали ушлаб қолинишига розилик билдириб ёзган аризалари Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгашида мавжуд эканлиги, унга асосан иш ҳақларидан бухгалтерия орқали аъзолик бадалини ушлаб қолиш амалиёти йўлга қўйилганлиги асослантирилган ҳолда тушунтирилган.

Шундан сўнг Ш.Джураев ўз Муносабат хатини ёзиб берган.

Маълумот ўрнида: Ш.Джураевнинг касаба уюшмасига аъзо бўлиш ва ойлик иш ҳақидан 1 фоиз миқдорида аъзолик бадали ушланишига розилик билдириб ёзган аризаси ҳамда “TanqidlarUz” телеграм каналидаги мурожаатидан сўнг ёзган Муносабат хати мавжуд (нусхалари илова қилинади).

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

Click to listen highlighted text!