Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Функция ва вазифалар

  • Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш касаба уюшма ходимлари ва фаолларининг касбий билим ва кўникмаларини янгилаш ва чуқурлаштиришни таъминлайди. Касаба уюшмалари кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан белгиланади. Касаба уюшма таълими тизими даражасидан алоҳида заруриятга қараб касаба уюшмалари раҳбарлари ва мутахассислари учун мавзуи семинарлар ташкил этилади.
  • Касаба уюшмалари кадрларини ўқитиш мақсади бозор иқтисодиёти шароитида меҳнат қилаётган ёлланма ишчининг қизиқишларини ҳимоя қила оладиган касаба уюшмалари лидерлари ва мутахассисларини тайёрлашдан иборат.
  • касаба уюшмалари лидерлари ва мутахассисларининг иқтисод, ҳуқуқ, социология, касаба уюшма ҳаракати назарияси ва амалиёти, психология, менежмент, маркетинг ва бошқа соҳа доираларидаги билимларини оширишни таъминлаш;
  • Ўзбекистоннинг сиёсий ва иқтисодий ҳаёти шароитидаги ислоҳотларда касбий фаолиятга эга, янгиликка интиладиган ва изланишларда уйғунлашган сифатларни ўзида мужассамлаштирган касаба уюшма лидерларини шакллантириш. Касаба уюшма қўмиталари раислари ва бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг баъзи бир тоифалардаги фаолларини. Ҳар бир тингловчилар гуруҳи тоифасига мос равишда алоҳида ўқув дастури тузилади. Тингловчилар гуруҳи 20-25 кишидан иборат бўлиши кўзда тутилади. Йил давомида Ўқув маркази томонидан 1200га яқин тингловчилар ўқувдан ўтади. Штатдан ташқари ўқитувчилар сони 125 кишидан иборат.