Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

ТАЪТИЛДАГИ ЎҒИЛ-ҚИЗЛАР МИРИҚИБ ҲОРДИҚ ЧИҚАРМОҚДАЛАР

14.07.2021. Маълумки жорий йилги болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми 1 июндан бошланган эди. Бугунги кунга қадар Республика бўйича жами 1 минг 612 та оромгоҳга қарийб 237 минг нафар бола жалб этилган бўлиб, ушбу кўрсаткич умумий режанинг 90,4 фоизини ташкил этмоқда.  

Хусусан, 200 та стационар оромгоҳга 89 минг 28 нафар,
1 минг 412 та соғломлаштириш майдончаларига 147 минг 713  нафар
бола қамраб олинган.

Бугунги кунгача 197 та стационар оромгоҳда 65 минг 365  нафар бола дам олдирилиб, оилалари қучоғига қайтишди.

Айни кунда 138 та стационар оромгоҳда 23 минг 663 нафар бола соғломлаштирилмоқда.

Шунингдек, касаба уюшмалари тизимидаги 16 та санаторийда 1 минг
142 нафар она ва бола биргаликда соғломлаштирилди.

Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, жорий йилги мавсумда жами 1 минг 545 та, шу жумладан, 202 та стационар турдаги болалар соғломлаштириш оромгоҳида ҳамда 1 минг 343 та соғломлаштириш майдончасида 261 минг 608 нафардан зиёд ўғил-қизни дам олдириш режалаштирилган.

Шундан: 132 минг 237 нафар бола стационар турдаги оромгоҳларга, 129 минг
271 нафар бола соғломлаштириш майдончаларига жалб этилиши кўзда тутилган.

Мавсум давомида болаларни оромгоҳларда дам олдириш ва соғломлаштириш тадбирлари учун жами 80 млрд. сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади.

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

Click to listen highlighted text!