Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

ТАЪЗИЯ

Мамлакатимизда касаба уюшмалари фаолияти ривожига кўп йиллик меҳнати билан муносиб ҳисса қўшган, узоқ йиллар давомида Қашқадарё вилояти касаба уюшмалаpи кенгашини бошқарган, 2020 йилдан буён Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келган Ўзбекистон касаба уюшмалари фахрийси, жамоатчилик фаоли Эсон Ражабов 84 ёшида вафот этди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кўплаб касаба уюшма фаолларининг устози бўлган марҳум Э.Ражабовнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.