Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Тошкент шаҳрида ўқув-амалий семинарлар ўтказилди

15.10.2015. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида ҳисбот-сайловлар жараёнида янги сайланган бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари раислари учун ўқув-амалий семинарлар ўтказилди.

«Энг намунали бошланғич ташкилот» республика кўрик-танловининг туман босқичида ғолибликни қўлга киритган бошланғич ташкилотлар негизида ташкил этилган мазкур ўқув-амалий семинарларда 280 дан зиёд бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирок этдилар. Улар энг намунали бошланғич ташкилотларнинг ходимлар ижтимоий-иқтисодий манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, уларга муносиб меҳнат шароитлари яратиб берилишини таъминлаш соҳасида олиб бораётган ижобий иш тажрибалари билан таништирилди.

Шу билан бирга семинарларда бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг корхона, ташкилот ва муассасалар ижтимоий ҳаётидаги ўрни, улар фаолияти самарадорлигини янада ошириш борасида келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши бу турдаги ўқув-амалий семинарларни эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларнинг ҳар бир туманида ўтказишни режалаштирган.