Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Трек бўйича Ўзбекистон чемпионати

11.09.2013. Пойтахтимиздаги Республика Велотрекида велоспорт бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида “Ўзбекистон кубоги – 2” ҳамда ўсмирлар ўртасида “Ўзбекистон чемпионати – 2013” мусобақалари бўлиб ўтди.

Республикамиз Мустақиллигининг 22 йиллигига бағишлаб ўтказилган мазкур мусобақаларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 50 дан ортиқ спортчилар қатнашдилар.

Мусобақалар дастури ўз ичига 3 олимпия ўйинлари турини: кейрин, гит (эркаклар ўртасида 1000 метр ва аёллар ўртасида 500 метр, жойидан старт олиш), жамоавий пойга, шунингдек, Осиё ва Жаҳон чемпионатлари дастурига кирган скретч, очколар бўйича жамоавий пойга ва индивидуль пойга мусобақаларини олди.

Мусобақалар натижаларига кўра Элит категорияси бўйича эркаклар ўртасида ғолибликни:

уиринчи ўрин – Т уйчиев Владимир (Тошкент ш.);

иккинчи ўрин – Шаехов Вадим (Сирдарё вилояти);

учинчи ўрин – Фёдоров Руслан (Тошкент ш.) қўлга киритдилар.

 

Элит категорияси бўйича аёллар ўртасида:

1-ўрин – Дробышева Ольга (Тошкент ш.);

2-ўрин – Охват Александра (г. Ташкент);

3-ўрин – Безуглова Алла (г.Ташкент) га насиб этди.

Мазкур мусобақалар жорий йилнинг октябрь ойида Таиланд ва Эронда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги учун алоҳида тайёргарлик босқичи бўлди, десак муболаға бўлмайди.