Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Тўланмай қолган меҳнат таътил пуллари ундириб берилди.

12.04.2023. Жиззах вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ўтказилган ўрганиш давомида, шифохонанинг 15 нафар ходимлари COVID-19 пандемияси даврида марказ лабораториясида 2020 йилнинг март ойидан 2021 йилнинг июль ойига қадар бўлган давр оралиғида фуқаролардан олинган намуналарни лаборатор таҳлил қилиш ишларига белгиланган тартибда жалб этилган. Бироқ мазкур давр оралиғида берувчи томонидан уларга тўланган махсус тўлов ва 6 % миқдоридаги кунлик устамаларни меҳнат таътили пулини ҳисоблашда инобатга олмасдан меҳнат таътил пуллари тўлаб берилган.

Ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг “Йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома”га (Адлия вазирлигидан 2018 йил 17 март санасида № 2985-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган ) асосан ҳисоб – китоблар амалга оширилиб, ҳолат юзасидан меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш.Шербеков томонидан тегишли тартибда фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Суднинг ҳал қилув қарори билан мазкур 15 нафар ходимлари ҳисобига 168 115 965 (Бир юз олтмиш саккиз миллион бир юз ўн беш минг тўққиз юз олтмиш беш) сўм миқдоридаги пул маблағлари ундириб берилди.