Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Туркий давлатлар касаба уюшмалари ташкилоти тузилди

30.07.2023. Озарбайжоннинг маданий пойтахти Шуша шаҳрида тарихий воқеа юз берди – тўрт туркий давлат – Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия ва Ўзбекистон Миллий касаба уюшма марказлари ўртасида янги ягона бирлашган тузилма – Туркий давлатлар касаба уюшмалари ташкилотини тузиш тўғрисида Битим имзоланди.

Битимни Озарбайжон касаба уюшмалари Конфедерацияси раиси Саттор Мохбалиев, Қозоғистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Сатибалди Даулеталин, “Türk-İş” Туркия касаба уюшмалари Конфедерацияси президенти Ергюн Аталай, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиев имзолади.

Қирғизистон касаба уюшмалари Федерацияси эса ташкилотда кузатувчи сифатида қатнашади.

Янги тузилманинг асосий мақсади – меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий, меҳнат ва касбий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни бирлаштиришдан иборат.

Тадбирда Туркий халқларнинг мақсад ва манфаатлари бир экани, келгусидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бири илғор касаба уюшмалари амалиётини тарғиб этиш ва тажриба алмашиш эканлиги алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати