Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Уч авлоднинг суҳбати сермазмун бўлди

20.01.2023. Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖда  “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

Ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш мақсадида тармоқ тизимидаги корхоналарда узоқ йиллик иш ва ҳаёт тажрибасига эга фахрийлар ва корхонанинг тажрибали мутахассислари иштирокида  “Уч авлод учрашуви” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

“Биринчи резинотехника заводи” МЧЖда ташкил этилган “Уч авлод учрашуви”да бой тажрибага эга фахрийлар, корхона ходимлари ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирни корхона касаба уюшмаси қўмитаси раиси Д.Алимов очиб берди. Д.Алимов корхона фаолияти ҳақида сўз юритиб, унда ишлаётган ёшларни маънавий қўллаб-қувватлаш ва уларни ишдаги қўнимлилигини таъминлашда маънавий тадбирлар қаторида “Уч авлод учрашуви” йўналиши ҳам муҳим аҳамият касб этишини айтиб ўтди.

Тадбирда сўз олган меҳмонлар корхонада фидокорона меҳнат қилган ва ёш ходимларга устозлик қилган Фарида Ҳакимова ва Алишер Азизовлар ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

-Бу каби учрашувларни ташкил этиш нафақат тажриба алмашиш, балки ёшларни тафаккур қилишга, янада масъулиятли бўлишга ундайди, – дейди Фарида Ҳакимова. – Ўтган кунларни хотирлаш, бугунги ўзгаришларга шукроналик ҳисси билан яшаш ёшларимизни келажак сари юксак мақсадларни белгилаб олишларига хизмат қилади.

Шунингдек, тадбирда Бош директорнинг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Фирдавс Матасимов, Лаборатория бўлими бошлиғи Абдуқаюм Шербўтаев, муҳандислар Шохруҳ Мирзахмедов,  Фарруҳ Муталимовлар,  сотув бўлими етакчи мутахассиси Бахтиёр Шодиев, Инновацион технологияларни жорий этиш ва хом ашё материалларни маҳаллийлаштириш бўлими бошлиғи Аброр Низаметдинов  сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

“Уч авлод учрашуви”да бой ҳаётий тажрибалар алмашилди, фикр-мулоҳазалар тингланди. Корхона фаолиятининг ривожланишида ёш мутахассисларнинг  янги ғоялари ва ташаббуслари ўта муҳим роль ўйнаши таъкидлаб ўтилди.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси

Click to listen highlighted text!