Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Унутилмас ўн икки кун

03.08.2022. Оролбўйидан келган 300 нафар ўғил-қизлар 12 кун давомида Қўқон шаҳридаги “Коинот” оромгоҳида мириқиб ҳордиқ чиқариб, бир олам таассуротлар билан Қорақолпоғистонга қайтдилар.

Улар сўлим гўшада салкам икки ҳафта мобайнида саломатликларини мустаҳкамлаб, мазмунли ҳордиқ чиқардилар. Тўгараклар орқали билимларини оширдилар. Қўқон шаҳри бўйлаб ташкил этилган саёҳатлар эса болажонларга олам-олам завқ бағишлади.

Бир-биридан қизиқ танловлар, мусобақалар, таниқли шахслар билан учрашувлар, янги дўстлар, табиат қўйнига саёҳатлар, кўнгилочар ўйинлар… Хуллас, оромгоҳдаги ҳар бир кун қорақолпоғистонлик ўғил-қизлар учун унутилмас таассуротларга бой бўлади.

— Тўғриси 12 кун қандай ўтиб кетганини билмай ҳам қолдим, — дейди Жансая Қутлимуратова. — Менга бу ернинг гўзал табиати, тоза ҳавоси, одамларнинг самимийлиги ёқди. Айниқса, кўплаб дўстлар орттирганимдан хурсандман.

— “Коинот”дан бир олам таассуротлар билан қайтяпман, — дейди Шаҳзод Каримбоев. — Бу ердаги тарбиячилар менинг яқин инсонларим бўлиб кетишди. Улардан кўп нарса ўргандим. Келаси йил ҳам, “Коинот”га таклиф қилишса, албатта, келаман.

— Бу ерда умуман зерикмадик. Ҳар бир кунимиз жудаям мароқли ўтди, — дейди Умида Закаяева. — Оромгоҳдан эсда қоларли хотиралар билан қайтяпмиз. Бизга мана шундай шароитларни яратиб берган, иззат-икром кўрсатиб, меҳр улашган Ўзбекистон касаба уюшмаларига қорақолпоғистонлик болалар номидан миннатдорчилик билдираман.

Бир сўз билан айтганда, қорақолпоғистонлик болалар учун оромгоҳдаги 12 кунлик таътил мароқли ва эсда қоларли ўтди.

Жамшид Эргашев

Click to listen highlighted text!