Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўқитувчи билимдон бўлса

14.07.2021. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мукофоти лауреати кўрик-танловининг Хоразм вилояти босқичи карантин талаблари асосида ташкил этилди.

Уч босқичли кўрик-танловнинг биринчи босқичида хоразмлик 900 нафардан зиёд ўқитувчи ҳужжат топширди. Улар малакали ҳакамлар томонидан баҳоланиб, 288 нафар ўқитувчининг ҳужжати иккинчи босқичга ўтказилди.

Кўрик-танловнинг иккинчи босқичида ўқитувчиларга иштирок этаётган фани бўйича уч хил қийинлик даражасидаги 30 та тест топшириғи берилди.

Натижаларга кўра кимё фанидан Қўшкўпир туманидаги 4-ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси Расулбек Қарриев, биология фанидан Хива туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Нодира Атажанова, физика фанидан Хазорасп туманидаги 1-ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчиси Отабек Эгамбердиев, математика фанидани Шовот туманидаги 1-ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчиси Ихтиёр Матмуродов, инглиз тили фанидан Хазорасп туманидаги 1-ихтисослаштирилган мактаб-интернетаи ўқитувчиси Алишер Бобониёзов ғолиб деб топилиб, республика босқичига йўлланма олди.

Ғолиблар орасида Гурлан туманидаги 43-ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчиси Инобат Ражабова ҳам бор. У информатика ва ахборот технологиялари фанидан биринчи ўринни эгаллади.

– Учинчи босқичга йўлланма олган ўйитувчиларнинг ўқувчилари халқаро, республика олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритиб келяпти, – дейди Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров. – Ушбу танловни ташкил этган Касаба уюшмаларидан миннатдормиз.

Танловнинг вилоят босқичи ғолиблари Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси вилоят ташкилотининг дипломлари билан тақдирланди.

 

Муҳаббат Тўрабоева,

журналист