Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўқитувчилар ўртасида Касаба уюшмалари Федерацияси лауреатлари аниқланмоқда

14.07.2021. Жиззах шаҳридаги 22-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мукофоти лауреати кўрик-танловининг Жиззах вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Унда туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 178 нафар педагог ходим ғолиблик учун беллашди.

Танлов ниҳоятда баҳс ва мунозараларга, ўзаро фикр алмашувларга бой бўлди.

Ҳакамлар ҳайъати хулосаларига кўра танлов якунида математика фанидан Бахмал туманидаги 78-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси Хусниддин Абдуллаев, физика фанидан Янгиобод туманидаги 3-мактаб ўқитувчиси Умиджон Пирматов, кимё фанидан Бахмал туманидаги 28-мсактаб ўқитувчиси Турғун Жонзоқов, инглиз тили фанидан “Умид” ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси Гулчеҳра Суюндикова, биология фанидан Жиззах шаҳридаги 1-мактаб ўқитувчиси Жаҳонгир Хатамов, информатика ва ахборот технологиялари фанидан Жиззах шаҳридаги 14-мактаб ўқитувчиси Бахтиёр Комилов танловнинг республика босқичига йўлланма олдилар.

 

Рустам Исоқов,

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жиззах шаҳар кенгаши раиси

 

Click to listen highlighted text!