Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Қўштепалик устозлар «Касаба уюшмаси кубоги» соҳиби бўлди

17.05.2024. 15 май куни вилоятимиздаги “Само” спорт мажмуасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги, ҳамкорлигида ташкил этилган «Касаба уюшмаси кубоги» спорт мусобақаларининг вилоят босқичи кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

Спорт мусобақаларида сўз олган Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Орзигул Қозихонова, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимовлар спортчи устозларнинг келгуси ишларига муваффаққиятлар тиладилар.

Иштирокчилар спортнинг мини-футбол, шахмат, шашка, стол тенниси ва волейбол турлари бўйича спорт севар ўқитувчи ва мураббийлар, мактабгача таълим муассасалари ходимлари ўзаро куч синашдилар.

Қизғин ва муросасиз кечган мусобақа якунига кўра, «Касаба уюшмаси кубоги» энг юқори кўрсаткични қўлга киритган Қўштепа тумани устозларига насиб этди. Уларга 30 миллион сўм пул мукофоти ва медал, диплом, қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши