Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Устама пули ундирилди

20.06.2022. Ферузбек Бекмирзаев кўп йиллардан бери Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп тармоқли марказий поликлиникада врач-нарколог бўлиб ишлаб келади. Аммо негадир унга қонун доирасида тўланиши керак бўлган 25 фоизлик ойлик устама пули тиббиёт бирлашмаси томонидан ҳисоб-китоб қилинмади.

Ферузбек бу масала бўйи ча иш берувчи билан кўп марта гап лашди. Лекин фойдаси бўлмади. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти кенгашига ҳуқуқини ҳимоя қилишни сўраб мурожаат қилгандан сўнггина муз кўчди.

Ўрганишлар давомида, ҳақиқатан ҳам, унга 2017 йил сентябрь ойидан 2022 йил апрель ойигача бўлган ойлик устамалар тўланмай келина ётгани маълум бўлди. Натижада, мурожаатчига устама тўланмаган даврлар учун 12 миллион 206 минг сўм ундириб берилди. Муҳими, бундан буён Ферузбек Бекмирзаевга 25 фоизлик устама мунтазам равишда тўлаб бориладиган бўлди.

Равшанбек Фозилов

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти бўйича меҳнат техник инспектори

Click to listen highlighted text!