Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Устозлар эътиборда

01.10.2021. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан Самарқанд шаҳрида 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни муносабати билан бир гуруҳ устоз ва мураббийлар учун байрам тадбири ташкил этилди.

Самарқанд шаҳридаги “Садаф” тантаналар саройида ташкил этилган маданий тадбирга вилоятдаги турли таълим муассасаларида меҳнат қилаётган ўқитувчи ва мураббийлар таклиф этилди. Соҳа ривожига муносиб улуш қўшаётган, таълим тарбия жараёнларида ўз фаоллиги билан ажралиб турган, ёш авлодни ватанга садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фидоий устозлар касаба уюшмалари томонидан рағбатлантирилди.

Тадбирда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ифтихор Раҳимов ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан қутлаб, ташкилотчи, ташаббускор соҳа ходимларининг бир гуруҳига  эсдалик совғаларини топширди.

Тадбир доирасида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги таълим даргоҳларида меҳнат қилаётган ўқитувчилар ва мактабгача таълим муассасалари ходимларининг учун саёҳат ташкил этилди. Олис ҳудудларда меҳнат қилаётган педагоглар Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар, аждодларимизнинг маданий мерос объектлари билан танишдилар. Шаҳардаги музейлар, маданий ва бунёдкорлик объекталарига ташриф буюрдилар.

Click to listen highlighted text!