Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Устувор вазифалар ижроси – энг муҳим вазифа

19.11.2020. 2020 йилнинг 18 ноябрь куни Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги Андижон вилоятида жойлашган “Андижон биокимё” АЖда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойида кўтарилган масалаларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда унда қабул қилинган Қарорларнинг ижросини таъминлаш мақсадида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Республика Кенгаши мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг касаба уюшмаларига табриги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг VIII Қурултойдаги маърузаси, шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга Мурожаати кенг ва чуқур таҳлил қилинди.

Қурултой қарорларидан келиб чиқадиган вазифалар касаба уюшмалари аъзолари ва қўмита фаолларига етказилди.

Мурожатномадан келиб чиқиб, касаба уюшмалари ўз олдига “Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари” шиори остида жипслашиб, ўз ғайрати, шижоати билан юрт равнақи, халқ фаровонлиги учун сидқидилдан меҳнат қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб олдилар.

Тарғибот тадбирида сўз олган иштирокчилар касаба уюшмалари тарихида янги давр бошланганлигини, айниқса, Давлат раҳбарининг Қурултой иштирокчиларига йўллаган табрикларида касаба уюшмалари фаолиятига юқори баҳо берганликлари, бу юксак эътироф касаба уюшмалари ходимларини тўлқинлантириш билан бирга, елкаларига катта масъулият ҳам юклаганини қайд этиб ўтдилар. Тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

Click to listen highlighted text!