Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўтган синовли йиллар ёдга олиниб, бугунги кунлар учун шукроналар айтилди

10.05.2021. Юртимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланиб, бунда уруш ва меҳнат фахрийлари, фронт ортида меҳнат қилган отахон ва онахонлар, кекса алод вакилларига эътибор ва эъзоз кўрсатиш эзгу анъанага айланган.

Бу йил ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мамлакатимизда ушбу сана кенг нишонланиб, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган инсонлар хотирасини абадийлаштириш, барча фахрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур жараёнлардаги савобли ва ибратли ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва унга аъзо ташкилотлар томонидан ҳам тизимли тадбирлар ўтказилмоқда. 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган ана шундай байрам тадбирларидан бири – Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорлигида ўтказилди.

Унда Энергетика вазирлиги ҳамда Энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раҳбарияти, узоқ йиллар давомида ёқилғи-энергетика тармоғи ва тармоқ касаба уюшмаси тизимида меҳнат қилган фахрийлар, кўп йиллардан бери соҳалар ривожига муносиб ҳисса қўшиш билан бирга бугунги кунда ёшларга ўз тажрибаларини ўргатиб келаётган, катта тажрибага эга бўлган 100 нафардан зиёд соҳа фидоийлари  иштирок этдилар.

Даставвал тадбирда иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар, шунингдек соҳада хизмат қилиб ўтганлар хотираси ёдга олиниб, уларнинг руҳларига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди. Мамлакатимизда инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган ҳурмат ва эҳтиром учун шукроналар келтирилиб, Давлатимиз раҳбари ҳаққига дуолар қилинди.

Ўзаро самимий суҳбат ва фахрийларга эъзоз руҳида ташкил этилган тадбирда фахрийлар учун ушбу улуғ айём кунларида ифторлик дастурхони ёзилиб, бир пиёла чой устида ёшлар учун ибратли хотиралар ёдга олинди. Хусусан, фахрийлар ўша машаққатли иккинчи жаҳон уруши йилларида халқимиз кўрсатган жасорат, мардлик ва матонат намуналари, олис юртлардан эвокуация қилинган болаларга мамлакатимизда кўрсатилган меҳр-мурувват, машаққатли кунларга қарамай халқимиз томонидан намоён этилган юксак маънавият намуналари тўғрисида ҳикоя қилувчи хотиралар билан ўртоқлашдилар. Ўтан фидоий инсонларнинг ана шундай заҳматли меҳнатлари олдида таъзим қилиш, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизга шукроналар айтиб, ҳалол меҳнат қилиш, азиз неъмат бўлган  мустақиллигимизни қадрлаб, юртимиз ривожи йўлида хизмат қилиш барчамизнинг олдимизда турган юксак вазифа эканлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбирдан сўнг ёқилғи-энергетика комплекси соҳасида узоқ йиллар давомида фидокорона меҳнат қилган фахрийларнинг хонаданларига ташриф буюрилиб, байрам совғалари топширилди.

 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

Click to listen highlighted text!