Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

«Ўз хоҳишига кўра»… ёзилмаган ариза

02.10.2024. Шахзодахон Жалилова Фарғона вилояти Қува туманидаги 14-давлат мактабгача таълим ташкилотида 20 йилдан буён ишлаб келаётган эди.

Лекин буни қарангки, кутилмаганда Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг буйруғи билан унинг меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 157-моддасига биноан, яъни тарафларнинг келишувига кўра, бекор қилинган. Ўз-ўзидан савол туғилади, ҳақиқатан ҳам иш берувчи ва ходим ўртасида тегишли равишда келишув бўлган эдими?

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши мутахассислари томонидан Ш.Жалиловани аввалги лавозимига ишга тиклашга амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати синчковлик билан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида боғча мудираси ишдан бўшаш тўғрисидаги аризани ўз хоҳишига кўра ёзмагани маълум бўлди.

Иш судда кўриб чиқилди. Унга кўра Ш.Жалилова 14-давлат мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимига ишга тикланди. Мажбурий прогул кунлари ва маънавий зарар учун унинг фойдасига салкам 20 миллион сўм ундириб берилди.

Мансуржон Усмонов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши бош мутахассиси