Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси вице-президенти этиб сайланди

09.09.2022. Москва шаҳрида Касаба уюшмалари Умумконфедерациясининг IX Қурултойи бўлиб ўтди. Унга Умумконфедерация президенти Михаил Шмаков раислик қилди.

Курултойда Узбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Қайд этиш жоизки, Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси – касаба уюшмаларининг халқаро бирлашмаси бўлиб, унинг таркибига бугунги кунда Россия, Белорус, Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Молдова каби мамлакатларнинг йирик касаба уюшма марказлари киради.

Анжуманда Касаба уюшмалари Умумконфедерациясининг утган хисобот давридаги фаолияти тахлил этилди. Мазкур халқаро ташкилотнинг ўтган даврдаги фаолияти туғрисида Умумконфедерация бош котиби Владимир Щербаков ҳисобот берди.

Шундан сўнг, Умумконфедерация Назорат-тафтиш комиссиясининг ҳисоботи кўриб чиқилди.

Қурултой жараенидаги муҳокамалар аввалида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов сўзга чиқиб, бир қатор таклифларни илгари сурди. Хусусан, Қ.Рафиқовнинг МДҲда умумий меҳнат бозорини шакллантириш мақсадида барча миллий касаба уюшма марказлари меҳнат мигрантларининг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқларини амалга ошириш бўйича қонун ҳужжатлари қабул қилинишига кўмаклашиши, Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси тузилмасида меҳнат мигрантлари билан ишлаш ва миллий диаспоралар билан алоқаларни йўлга қўйиш бўлимини ташкил этиш, ташкилотнинг навбатдаги қурултойларига аъзо ташкилотларнинг тенг вакиллик тамойили асосида делегатлар корпусини шакллантириш билан боғлиқ долзарб таклифлари делегатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Қурултой давомида шунингдек, Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси Низоми қайта кўриб чиқилиб, кенг муҳокамалардан сўнг янгидан қабул қилинди.

Курултойда ташкилий масала ҳам кўрилди. Нефть ва газ саноати корхоналари касаба уюшмалари халқаро конфедерацияси президенти Aлександр Корчагин Қурултой делегатлари томонидан Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси президенти этиб сайланди.

Ташкилот бош котиби ўринбосари лавозимида фаолият курсатиб келган Aндрей Бельянинов Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси бош котиблигига сайланди.

Шундан сўнг Касаба уюшмалари Умумконфедерациясининг вице-президентини сайлаш масаласи кўриб чиқилди. Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси вице-президентлигига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов номзоди кўриб чиқилиб, бир овоздан маъқулланди.

Қурултойда Умумконфедерация фаолиятига тааллуқли бошқа қатор масалалар ҳам мухокама этилди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раҳбариятининг бир қатор хорижий  касаба уюшмалари ташкилотлари раҳбарлари билан узаро манфаатли хамкорлик буйича икки томонлама учрашувлари ҳам бўлиб ўтди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

Click to listen highlighted text!