Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисида м а ъ л у м о т

13.08.2021. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-657-сонли Қонунининг 5-иловасида республика бюджетидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига 120,0 млрд. сўм ажратилиши белгиланган.

Жорий йилнинг 1 июлига қадар ушбу маблағдан 90,0 млрд. сўм миқдоридаги маблағ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг махсус ҳисоб рақамига келиб тушди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг жорий йил 25 февралдаги топшириқ хатига асосан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги “Заркент”, Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги “Абу Али ибн Сино”, Сурхондарё вилоятининг Сариосий туманидаги “Сангардак”, Олтинсой туманидаги “Хўжаипок”, Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги “Чортоқ”, Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида санаторий ва дам олиш уйлари ҳамда Фарғона вилоятининг Сўх туманида болалар соғломлаштириш оромгоҳларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига юқорида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан 44,5 млрд сўм йўналтирилди.