Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида “Ватанимга таянчман” мавзуидаги Ватанпарварлик соати ўтказилди

11.01.2023. Республикамизда 14 январь – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни сифатида кенг нишонланади.

Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Ватанимга таянчман” мавзуидаги Ватанпарварлик соати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан  ташкил этилган мазкур тадбирда Касаба уюшмалари Федерацияси, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари, Федерациянинг Тошкент шаҳар кенгаши, “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари, Санатор-курортлар бошқармаси ходимлари ва фаоллари иштирок этдилар.

Тадбир мавзуси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо  томонидан кенг ёритиб берилди.

Худди шу каби тадбирлар корхона, ташкилот ва муассасалар касаба уюшма қўмиталари томонидан меҳнат жамоаларида ҳам ўтказилмоқда. Уларда меҳнаткашлар, айниқса ёшлар онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканлигини сингдириш, миллий армиямиз билан фахрланиш ҳамда ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг қудрати ва салоҳияти билан таништириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати