Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят Кенгаши фаолияти сарҳисоби

08.11.2023. 7 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгашида брифинг ташкил этилди.

Унда федерациянинг вилоят Кенгаши раҳбарияти, тегишли соҳа мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар иштирок этди.

Брифингда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгаши томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва йил якунига қадар бажарилиши лозим бўлган вазифалар хусусида вилоят кенгаши раиси Муҳаммадқосим Олимов ахборот берди.

Таъкидланишича, корхона, ташкилот ва муассасаларни касаба уюшмаларига жалб қилиш, уларда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари тузиш бўйича самарали ишлар амалга оширилган. Вилоятда 2337 та бошланғич касаба уюшма ташкилотлари мавжуд бўлиб, уларда 359 минг 960 нафар касаба уюшма аъзолари бирлашган. Жорий йилнинг 9 ойи давомида 676 та корхона ва ташкилотнинг 14 минг 653 нафар ходимлари касаба уюшмасига жалб этилган. Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишида аниқ вазифалар амалга оширилган. Кам таъминланган оилалар, пенсия ёшидаги ходимлар, ногиронлиги бор шахслар, ишловчи аёллар ва ёшларга жамоа шартномалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишлари янги босқичга кўтарилган. Биргина 2023 йилнинг ўн ойи давомида жамоа шартномалари орқали 5897 нафар фуқарога ва 2352 та оилага 4 миллиард 318 миллион 700 минг сўмлик ижтимоий кўмак кўрсатилган. Меҳнат муҳофазаси йўналишида 2023 йилнинг ўтган даври давомида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари томонидан 50 га яқин корхона, ташкилот фаолияти ўрганилиб, аниқланган камчиликларни батараф этиш мақсадида иш берувчиларга 20 дан ортиқ тақдимномалар киритилган. Касаба уюшмаларининг аралашуви билан 15 та тақдимномаларда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилишига эришилган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий этилган “Аёллар дафтари” тизими орқали жорий йилнинг май-октябрь ойлари давомида вилоят бўйича хотин-қизларнинг 56 минг 372 нафарига ёки 93,9 фоизига амалий ёрдамлар кўрсатилган. Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд 2455 нафар хотин-қизлардан 2437 нафарига имтиёзли кредитлар ажратилган. Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасидаги 12825 нафар хотин-қизга, ижтимоий ёрдамга муҳтож, 1 ва 2-гуруҳи ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига киритилган 11451 нафар аёлга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилган. 443 нафар хотин-қизнинг уй-жойлари таъмирлаб берилган, 28 нафари уй-жой билан таъминланди, 115 нафарига ижара компенсациялари тўлаб берилган.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация фаолиятининг яна бир муҳим йўналиши–ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштиришдир. Бу бўйича ҳам брифинг иштирокчиларига батафсил маълумот берилди. Хусусан, касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда 2023 йилнинг ҳозирги кунига қадар 3047 нафар дам олувчилар соғломлаштирилиб, улардан 1761 нафари имтиёзли ва 176 нафари бепул йўлланмалар асосида ўз саломатликларини тиклашган. Касаба уюшмалари томонидан нафақат меҳнаткашлар, ташкилотларда ишловчи кексаларнинг 21 нафари, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳар йили тасдиқланадиган Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида, ишлаб чиқилган Федерация дастури доирасида, тизимдаги санаторийларда кам таъминланган, кўп болали оилаларнинг аёллари, тиббиёт соҳаси ходимлари ҳамда бефарзанд оилаларнинг ишлайдиган оила аъзоларининг 29 нафари бепул соғломлаштирилган. Ўқитувчи ва педагогларни соғломлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда 161 нафар педагоглар бепул йўлланмалар билан касаба уюшмалари Федерацияси маблағлари ҳисобидан саломатликларини тиклаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги “Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан вилоятдаги 7 та оромгоҳ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфига ўтказилди. Жорий мавсумда улардан 4 таси- “Қуёш нури”, “Болалар сайёраси”, Пешку, Ромитан оромгоҳлари фаолият кўрсатди. Умумий ҳисобда ўтган ёз мавсумида вилоятда 11 та оромгоҳ фаолият кўрсаттиб, уларда 7 минг 260 нафар ўғил-қизлар соғломлаштирилган.

Бундан ташқари, 2023 йилнинг 9 ойи давомида “Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида 26 минг 835 минг нафар ходим ва уларнинг оила аъзолари республикамиздаги диққатга сазовор қадамжоларга саёҳатлари ташкил этилган. Ушбу мақсадлар учун жамоа шартномалари ва келишувлари орқали касаба уюшмалари ва иш берувчилар маблағлари ҳисобидан жами 5 миллиард 955 минг сўм маблағ сарфланган.

Касаба уюшмалари оммавий спортни ривожлантириш, спортга жалб этиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, йил давомида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида оилавий спорт мусобақалари, хотин-қизлар ўртасида спорт фестивали, “Саломатлик” спартакиадаси, оммавий югуриш ва юриш тадбирлари, муҳим саналарга бағишлаб спортнинг мини-футбол, стол тенниси, шахмат, шашка, югуриш турлари бўйича мусобақалар тизимли ўтказилган. 2023 йил 9 ой якунига кўра, 759 та ўтказилган спорт-соғломлаштириш тадбирларида 22 минг 407 нафар ходим ва уларнинг оила аъзолари иштирок этган.

Брифинг давомида шунингдек, халқаро алоқалар, хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш йўналишларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида маълумотлар берилди.

Оммавий ахборот воситалари ходимлари, мустақил журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан жавоблар олишди.