Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон – Мўғулистон касаба уюшмалари: Академиялар ўртасида меморандум имзоланди

15.05.2023. Шу кунларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси вакиллари Улан-Батор шаҳрида хизмат сафарида.

Академия ректори С.Аҳмедов бошчилигидаги делегация Мўғулистон касаба уюшмалари конфедерацияси Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясида бўлиб, ўзаро тажриба алмашув ва ҳамкорлик муносабатларини ўрнатишмоқда. Ўзбекистон делегациясини Мўғулистон касаба уюшмалари конфедерацияси Меҳнат ва ижти-
моий муносабатлар академияси ректори Гурсэд Баярмаа кутиб олди.

Учрашувда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича малакали кадрларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Мавжуд ўқув дастурларини халқаро касаба уюшмаларининг илғор таълими ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари кенгашига аъзо давлатлар қонунчилигига мувофиқлаштириш масаласида келишувга эришилди.

Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик ҳақида меморандум имзоланди.

Умида Худойберганова