08.12.2023. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан “Отам, онам ва мен – соғлом, бахтли оила” шиори остида оилавий спорт мусобақалари ўтказилди.
Унда турли соҳаларда меҳнат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этдилар.
Мусобақаларда 1-ўринни Жомбой туманида истиқомат қилувчи Дониёровлар оиласи қўлга киритди.
Самарқанд шаҳрида яшовчи Жўрақуловлар оиласи 2-ўринни эгаллади.
З-ўрин Жомбой туманилик Ҳайдаровлар оиласига насиб этди.
Мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари касаба уюшмалари дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский